27 Сентябр 2026
42
Аичи-Нагоя-2026: Шоҳруҳхон Бахтиёров — Осиё ўйинлари чемпиони!
Кураш баҳсларида яна бир олтин медаль. Эркаклар ўртасида +90 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруҳхон Бахтиёров финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадовдан устун келди ва делегациямизнинг 10-олтин медалига муаллифлик қилди.