15 Май 2026
58
Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти Тошкентга келди
Хабар қилганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда стол тенниси бўйича WTT Youth Contender турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг фахрий меҳмони – Халқаро стол тенниси федерацияси Президенти Петра Сёрлинг юртимизга ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонни Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда мамлакат стол тенниси федерацияси Бош котиби Гавхар Муқаддасова Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олишди.