26 Сентябр 2026
109
Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди
Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда World Aquatics Ижроия қўмитаси бюроси аъзоси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари доирасида Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда қатор нуфузли халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Самимий мулоқотларда халқаро спорт ҳамжамияти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда йирик халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.