14 Май 2026 213

Икки нафар слаломчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Шу кунларда Хитойнинг Сияси шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам шоҳсупадан жой олишмоқда.

Байдаркачилар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз Жонибек Темиргалиев ҳамда Павел Ейгель муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига эгалик қилишди. Мусобақа давом этмоқда.

Text to speech