18 Сентябр 2026 100

Атлетлар шаҳарчасида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида иштирок этаётган делегацияларни қарши олиш маросими ташкил этилди. “Garden Pier” боғидаги Атлетлар шаҳарчасида ўтказилган маросимда Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда ООК вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги делегациямиз аъзолари иштирок этишди.

Ташкилий қўмита вакиллари делегациямизни кутиб олишдан миннатдорлигини билдириб, спортчиларимизга омад тилади. Шундан сўнг майдон узра мадҳиямиз янграб, иштирокчи давлатлар орасида байроғимиз кўтарилди.

Маросим якунида А.Икрамов ҳамда О.Умаров делегациямиз номидан боғ учун кўчат ўтказишди.

Text to speech