14 Май 2026
217
Елканли спорт бўйича жамоамиз илк бор халқаро мусобақада қатнашади
16-21 май кунлари Қирғиз Республикасининг Иссиқ-кўл кўлида елканли спорт турлари бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, унда биринчи бор Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари иштирок этишади.
Мамлакат елканли спорт федерациясининг маълум қилишича, терма жамоамиз учун ушбу старт нафақат халқаро майдондаги дебют, балки Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳам ҳисобланади.