18 Сентябр 2026 135

ООК раҳбарияти Аичи-Нагоя-2026 машъаласининг эстафетасида қатнашди

Нагоя шаҳри бўйлаб ХХ ёзги Осиё ўйинлари машъала эстафетаси ўтказилмоқда. Бугун ушбу тадбирда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) раҳбарияти ва ташкилот мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда ташкилот раҳбари Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, ООК вице-президенти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ва бошқа расмийлар қатнашишди.

Японияда ўтказилаётган ушбу рамзий эстафета қитъанинг бош спорт мусобақасига бўлган қизиқишни янада ошириш, Осиё халқларини спорт ва Олимпия қадриятлари атрофида бирлаштиришга хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аичи-Нагоя-2026 мусобақалари 19 сентябрдан 4 октябргача бўлиб ўтади.

Text to speech