17 Сентябр 2026
90
Аичи-Нагоя-2026: Бугун замонавий бешкураш ва аёллар футболи баҳсларида иштирок этамиз
ХХ ёзги Осиё ўйинларининг бугунги беллашувларида Ўзбекистон делегацияси 2 спорт турида қатнашади. Замонавий бешкурашчиларимиз Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Самира Абзалова ярим финал беллашувларида иштирок этишади. Шунингдек, футболчи қизларимиз гуруҳ босқичининг иккинчи турида Хитой билан баҳс олиб боришади.