14 Май 2026 205

Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth contender турнири ўтказилмоқда

Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида стол тенниси бўйича WTT Youth contender мусобақаси ташкил этилмоқда. 16 майга қадар давом этадиган турнирда 11 давлатдан ташриф буюрган 270 нафар спортчи қатнашяпти.

Дастурга кўра, айни пайтда яккалик ва аралаш жуфтлик дастурларида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, беллашувлар U11, U13, U15, U17 ва U19 ёш тоифаларида олиб борилмоқда.

Text to speech