13 Сентябр 2026 323

Самук Абидов вафот этди

Ўзбек тенниси ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислардан бири, узоқ йиллардан бери Республика Олимпия захиралари теннис мактаби директори сифатида самарали фаолият олиб борган Самук Казимович Абидов 69 ёшида оламдан ўтди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Text to speech