13 Сентябр 2026
251
Шаҳрулло Маҳмудовни табриклаймиз!
Бугун Спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, “Меҳнат шуҳрати” ва I даражали “Соғлом авлод учун” орденлари, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони соҳиби Шаҳрулло Маҳмудов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳрулло Шариповични бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.