Спорт делегацияларимизни Аичи-Нагоя-2026 Осиё ва Пара Осиё ўйинларига тантанли кузатиш маросими бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегацияларини Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ва V Пара Осиё ўйинларига тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, шунингдек, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар, фахрийлар, катта спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Абдулла Нигматович бўлажак масъулиятли баҳсларда атлетларимизга омад ва муваффақиятлар тилади. Шунингдек, спортчи ва мураббийлар билдирилган ишончни оқлаш, юртимизга ёруғ юз билан қайтиш учун бор куч-ғайратларини ишга солишларини билдиришди.
Маросим давомида оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Акбар Жўраев Олимпия спорт турлари, пара велоспорт бўйича жаҳон чемпиони Маржона Пардабоева Паралимпия спорт турлари номидан Ўзбекистон Республикаси байроғини қабул қилиб олишди.