11 Сентябр 2026 401

Ойбек Касимов спорт ташкилотларини бошқариш бўйича халқаро дастурни муваффақиятли якунлади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов Халқаро Олимпия қўмитасининг “Olympic Solidarity” дастури асосида амалга ошириладиган MEMOS (Executive Masters in Sport Organisations Management) халқаро таълим дастурини муваффақиятли якунлади.

Дастур 4 та модулдан иборат бўлиб, Миллий Олимпия қўмиталари, халқаро ва миллий спорт федерациялари, шунингдек, Олимпия ҳаракатининг бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари учун мўлжалланган. У спорт ташкилотларини бошқариш соҳасида замонавий менежмент кўникмалари ва амалий малакаларни ривожлантиришга қаратилган.

Дастур доирасида Ойбек Касимов бир нечта таълим модулларини ўзлаштирди. Ўқиш жараёнида спорт ташкилоти фаолиятидаги долзарб бошқарув муаммосига бағишланган илмий-тадқиқот лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳа экспертлар комиссияси олдида тақдим этилиб, муваффақиятли ҳимоя қилинди.

Ўқишни якунлагани муносабати билан Ойбек Касимовга Оттава университети (University of Ottawa, Канада) сертификати топширилди.

Text to speech