11 Сентябр 2026
327
Уч карра Олимпиада совриндори Ришод Собиров 40 ёшда!
Бугун ўзбек дзюдосининг ёрқин вакилларидан бири, Олимпия ўйинларининг 3 карра бронза медали соҳиби, 2 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинларининг 1 тадан олтин ва бронза медаллари совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Ришод Собиров туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ришод Рашидовични бугунги юбилей билан самимий табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.