10 Сентябр 2026 297

Кўҳна Самарқанд дунёнинг энг кучли шахматчиларини ўзида жамлади

Бутун дунё шахмат ишқибозларининг нигоҳи мамлакатимизда. Самарқанд шаҳри 10-17 сентябрь кунлари 3-Бутунжаҳон шахмат Паралимпиадаси ва 15-27 сентябрь кунлари 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади.

Айни дақиқаларда 3-Бутунжаҳон шахмат Паралимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Сайёрамизнинг энг кучли шахмат усталарини ўзида жамлаган мазкур мусобақаларда гроссмейстерларимизга омад ва ғалабалар тилаб қоламиз.

Text to speech