30 Август 2026
201
Дзюдочиларимиз Лозанна турнирида 5 та медални қўлга киритишди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Лозанна “Катта дубулға” турнирини муваффақиятли якунлади. Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Қайд этиш жоиз, -90 кг вазн тоифасида икки нафар полвонимиз Умар Бозоров ҳамда Нурбек Муртазоев финалда ўзаро тўқнаш келишди. Беллашув Бозоровнинг ғалабаси билан якунланди.
🥇 Олтин медаль:
-90 кг: Умар Бозоров
🥈 Кумуш медаль:
-90 кг: Нурбек Муртазоев
🥉 Бронза медаль:
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.