27 Август 2026 357

Тарихий олтин медаль: Академик эшкак эшувчиларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жаҳон чемпиони!

Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалига сазовор бўлди.

Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (LM2x) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медаль соҳибига айланди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган дастлабки олтин медали сифатида тарихда қолади.

Мусобақада кумуш медаль Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.

Text to speech