27 Август 2026
296
Мустақиллик байрами олдидан спорт фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат спорт ташкилотлари фахрийлари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда спорт соҳасини ривожлантириш, Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини юксалтиришга кўп йиллар давомида муносиб ҳисса қўшиб келган бир гуруҳ фахрийлар рағбатлантирилди.
Расмийлар спортимиз фидойиларининг узоқ йиллик меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, бугунги ғалабаларимиз замирида уларнинг улкан ҳиссаси борлигини таъкидладилар. Шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортнинг оммавийлигини ошириш йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун уларга самимий миннатдорчилик билдирилди.