27 Август 2026
294
Карим Тўлагановни табриклаймиз!
Бугун ўзбек боксининг ёрқин вакилларидан бири, Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Карим Тўлаганов туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фахрий спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.