25 Август 2026
398
Бир гуруҳ МОҚ ходимлари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан спорт соҳасида узоқ йиллардан бери самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ мутахассисларга Спорт вазирлиги томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Тадбирда вазирлик мутасаддилари соврин эгаларини, хусусан, МОҚ вакилларини қутлаб, уларнинг юртимиз спорти ривожига қўшаётган кўп йиллик меҳнатларини алоҳида эътироф этишди. Ўз навбатида, мукофот эгалари келгусида ҳам спортимиз равнақи йўлида бор куч-ғайратларини ишга солишларини билдирдилар.