25 Август 2026
397
Таэквондочи қизларимиз Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этишади
28-30 август кунлари Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WТ бўйича аёллар ўртасида “Taiyuan 2026 World Taekwondo Women's Open Championships” турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб борадилар. Мамлакат таэквондо WТ ассоциациясига кўра, турнирда қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
-53 кг: Лайло Ҳасанова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-62 кг: Севинч Ҳайитова
-62 кг: Моҳидил Ўктамжонова
-62 кг: Диёра Азизова
-67 кг: Озода Собиржонова
-67 кг: Жасмина Турлибекова
+73 кг: Светлана Саидова
+73 кг: Ирода Миртожиева