20 Август 2026 466

«Классик» курашчиларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ортда қолди. Словакияда ташкил этилаётган чемпионатнинг ортда қолган кунида спортчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥈 Кумуш медаль:
-60 кг: Достонбек Орипов

🥉 Бронза медаль:
-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова
-53 кг: Соҳибжамол Эсбўсинова

Юнон-рум кураши баҳсларининг якунига кўра, ҳамюртларимиз 95 очко билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Эрондан кейин учинчи ўринни қўлга киритишди.

Бугун кечки дастурда қизларимиздан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказса, Феруза Кайратдинова (-62 кг) бронза медали учун кураш олиб боради. Шунингдек, кун давомида эркин ва аёллар кураши баҳсларида яна 3 нафар спортчимиз саралаш босқичида қатнашишади.

Финал:
-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева – Маргарита Салназарян (Россия)

Бронза медали учун:
-62 кг: Феруза Кайратдинова / Озденур Озмез (Туркия) – Ифань Чжу (Хитой)

Text to speech