Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси бронза медалига сазовор бўлишди.
🥉 Бронза медаль:
-55 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров
-72 кг: Беҳрузбек Валиев
Бугун кечки дастурда «классик» курашчиларимиздан Достонбек Орипов финалда озарбайжонлик рақиби билан баҳс олиб боради. Шунингдек, қизларимиздан 2 нафари бронза медали учун курашса, яна 4 нафари саралаш босқичида гиламга чиқади.
Финал:
-60 кг: Достонбек Орипов – Айхан Жавадов (Озарбайжон)
Бронза медали учун:
-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова – Диана Воикилеску (Руминия) / Юй Чжан (Хитой) / Камилла Пихор (Украина)
-53 кг: Соҳибжамол Эсбосинова – Элмира Каралбаева (Қирғизистон) / Динара Дауилкизи (Қозоғистон)