12 Август 2026 280

Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган “Laser Run City Tour” турнири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “Tashkent City Park” ҳудудида замонавий бешкурашнинг югуриш ва лазерли отиш турлари бўйича “Laser Run City Tour 2026” турнирининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, мамлакат замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этиб, ёш спортчиларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан қутлашди.

Беллашувларда 300 нафардан ортиқ ҳаваскор спортчи қатнашди. Уларнинг 120 нафари ёшлардан иборат. Жорий турнир орқали болалар замонавий бешкурашнинг ушбу икки йўналиши билан яқиндан танишиб олишди. Мусобақа якунида иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech