10 Май 2026
346
Нилуфар Зокирова ҳамда Шоҳсанам Шерзодова Жаҳон кубогида совриндор бўлишди
Венгриянинг Сегед шаҳри мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида 200 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича кечган жуфтлик баҳсида ҳамюртларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Шоҳсанам Шерзодова бронза медалини қўлга киритишди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича ЖК, Венгрия
200 метр, аёллар, жуфтлик:
🥇 Д.Сирило / Л.Лопес (Куба) – 41.53
🥈 Ч.Шуаи / В.Линь (Хитой) – 41.67
🥉 Н.Зокирова / Ш.Шерзодова (Ўзбекистон) – 42.04