3 Август 2026 81

Осиё ўйинларига тайёрланаётган спортчиларимиз билан профилактик семинарлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоаларимиз учун профилактик семинарлар ташкил этилмоқда. Унда агентлик мутахассислари мусобақага тайёрланаётган спортчиларимиз билан учрашиб, антидопинг қоидалари, тақиқланган моддалар ва усуллар рўйхати, допинг назорати жараёнлари ҳамда спортчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар бермоқда.

Семинарлар давомида халқаро антидопинг талабларига қатъий риоя этиш, ҳар бир спортчининг шахсий масъулиятини ошириш, шунингдек, мусобақаларда нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий тавсиялар ҳам бериб борилмоқда.

Text to speech