2 Август 2026
169
4 нафар ёш эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди
Озарбайжон пойтахтида кечаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг ортда қолган куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Ҳамюртларимиз унда 2 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥈 Кумуш медаль:
-55 кг: Жаҳонгир Тўлқунов
-65 кг: Шоҳиддин Алиев
🥉 Бронза медаль:
-48 кг: Фарруҳ Маҳмудов
-110 кг: Беҳруз Аширов
Бугун турнирнинг сонгги кунида 3 нафар эркин курашчимиз бронза медали учун юришни давом эттиришади.
-45 кг: Муҳаммад Раҳимжонов / Абдуназар Батирканов (Қирғизистон) — Лаша Дотиашвили (Грузия)
-60 кг: Бекзодбек Иброҳимов / Витолд Павлик (Польша) — Микита Кузьменко (Украина)
-71 кг: Жалолиддин Жалолов / Кемрин Ҳовард (АҚШ) — Адилет Рысбай (Қозоғистон)