1 Август 2026
169
Икки нафар эркин курашчимиз жаҳон чемпионати финалида
Боку шаҳрида ташкил этилаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати якуний босқичга етиб келмоқда. Ортда қолган кун саралашда қатнашган 5 нафар эркин курашчимизнинг 2 таси финалга йўл олган бўлса, яна 2 нафари бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолишди.
🏆 Финал:
-55 кг: Жаҳонгир Тўлқунов — Жованни Товар (Колумбия)
-65 кг: Шоҳиддин Алиев — Магомед Ибрагимов (Россия)
🥉 Бронза медали учун:
-48 кг: Фарруҳ Маҳмудов — Эмир Жеватов (Болгария) / Муслиҳиддин Ҳожиев (Тожикистон)
-110 кг: Беҳруз Аширов / Сергко Чоутсисвили (Греция) — Муртаз Багдавадзе (Грузия)
Шунингдек, бугун яна 5 нафар спортчимиз саралаш босқичида иштирок этишади.