31 Июл 2026 173

Бокс бўйича лицензион мусобақаларнинг мезбонлари аниқланди

Шотландиянинг Глазго шаҳрида “World Boxing” Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик, шунингдек, ташкилотнинг стратегик ва бошқарув фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, Олимпиада йўлланмалари учун кечадиган қитъавий литсензион мусобақалар қуйидаги давлатларда ташкил этилади:

Америка: АҚШ
Осиё: Хитой
Европа: Туркия (Истанбулда ўтадиган Европа ўйинлари доирасида)
Океания: Самоа*
Африка: Нигерия*

*Самоа ва Нигерия мезбонлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилгач расман тасдиқланади.

Шунингдек, жаҳон миқёсида ўтадиган икки литсензион турнирлар дастлаб Италия, сўнг Венгрияда ўтказилиши ҳам маълум қилинди.

Text to speech