31 Июл 2026 77

Курашчимиз Мухлиса Машарипова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Озарбайжон пойтахти мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг ортда қолган куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди. -43 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Мухлиса Машарипова финалда германиялик Финя Страухни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

🥇 Олтин медаль:
-43 кг: Мухлиса Машарипова

Бугун беш нафар эркин курашчимиз саралаш баҳсларида, қизларимиздан Сабрина Абдреймова эса бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади.

Ўтиш баҳси:
-53 кг: Сабрина Абдреймова / Мадалина Павел (Румыния) – Валерия Станчева (Болгария)

Text to speech