11 Июл 2026 239

Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди

Хитойнинг Ордос шаҳрида енгил атлетика бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда ўзбекистонлик атлетлар 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медаль:
Жонбиби Ҳукмова (800 метр);
Валерия Горбатова (баландликка сакраш)

🥈 Кумуш медаль:
Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш)

Text to speech