28 Июн 2026
204
Ўзбекистон жаҳон чемпионатида Конго ДР билан баҳс олиб борди
Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Конго ДР – Ўзбекистон учрашувида Ўзбекистон Миллий Олимпия ҳамда Миллий Паралимпия қўмиталари, ЎФА раҳбарияти бевосита стадионда бўлиб, футболчиларимизни қўллаб-қувватлади.
Учрашув якунлангач, Ўзбекистон делегацияси Конго Демократик Республикаси футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида расмийларимиз Африка жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан қутлаб, плей-офф босқичида омад тилади.
Суҳбат якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашдилар.