28 Июн 2026 198

Ёш юнон-рум курашчиларимиз U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

Таиланднинг Паттая шаҳрида U15 ва U20 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатига старт берилди. Айни пайтда U15 ёш тоифасида юнон-рум кураши баҳслари якунига етди.

Унда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

🥇 Олтин медаль:
-38 кг: Абубакр Қурбонов
-41 кг: Маҳмуджон Аҳмедов
-44 кг: Бобур Сайфуллоев

🥈 Кумуш медаль:
-68 кг: Руслан Овезмуратов

🥉 Бронза медаль:
-48 кг: Мирислом Ғофуров
-52 Абдулазиз Хотамов
-62 кг: Беҳруз Абдупаттоев
-85 кг: Темур Уралов

Text to speech