26 Июн 2026 471

"Уимблдон-2026”: Уч нафар теннисчимиз асосий даврада иштирок этади

Лондонда ўтказилаётган теннис бўйича «Уимблдон» “Катта дубулға” турнирининг саралаш баҳслари якунига етди. Қувонарлиси, ортда қолган кун квалификациянинг сўнгги босқичида кортга чиққан икки теннисчимиз иродали ғалабага эришиб, асосий даврага йўл олишди.

Мария Тимофеева – Хитер Уотсон (Буюк Британия) 3:6, 6:2, 6:1
Полина Кудерметова – Алина Чараева (Нейтрал спортчи) 4:6, 6:4, 6:1

Шу тариқа, 29 июнь старт оладиган турнирнинг асосий даврасида Камилла Раҳимова, Полина Кудерметова ҳамда Мария Тимофеева юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Text to speech