16 Июн 2026
403
Жалолиддин Машарипов жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги қайдномасида ўзгариш. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Жалолиддин Машарипов жароҳатдан тўлиқ тиклана олмагани сабаб мундиални ўтказиб юборишини маълум қилди. Унинг жамоадаги ўрнини Русланбек Жиянов эгаллайди.