16 Июн 2026
273
Ильгиз Танташев Шотландия — Марокаш учрашувини бошқаради
Футбол бўйича жаҳон чемпионатига жалб этилган ўзбекистонлик реферилар бригадасига топширилган илк учрашув маълум бўлди. Унга кўра, бош ҳакам Ильгиз Танташев 20 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланадиган Шотландия — Марокаш учрашувини бошқариб боради. Ҳамюртимизга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳакамларимизга мазкур учрашувда омад тилайди.