15 Июн 2026 403

Собир Рўзиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек қиличбозлиги дарғаси, Москва-1980 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпионатларининг 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали соҳиби, МОҚнинг собиқ раиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони соҳиби Собир Рўзиев туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Собир Собитовични бугунги таваллуд айёми билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech