12 Июн 2026 77

“Олимпия шаҳарчаси”да “China CAMC Engineering” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Унда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, шунингдек, қатор федерациялар ҳамда “China CAMC Engineering Co., Ltd.” раҳбарияти иштирок этди. Учрашув давомида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бунёд этилган ва мамлакатимиз спорти тарихидаги энг йирик мажмуалардан бири ҳисобланадиган “Олимпия шаҳарчаси”даги замонавий спорт объектлари, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мажмуа инфратузилмасидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, шаҳарча ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган музей лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Музей экспозицияларини шакллантириш, унда Олимпия ҳаракати тарихини акс эттирувчи материалларни жойлаштириш ва ташриф буюрувчилар учун замонавий кўргазма майдонларини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида “Олимпия шаҳарчаси” лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилишига қўшган ҳиссаси учун “China CAMC Engineering Co., Ltd.” компаниясига махсус сертификат топширилди.

Text to speech