10 Июн 2026 386

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси Олимпия қўмиталари спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Қирғиз Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, Халқаро муз устида хоккей федерацияси вице-президенти Айваз Оморкановнинг мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмийлари билан ўтган учрашув билан якунланди. Унда икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида икки қардош мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни спорт орқали янада мустаҳкамлаш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёнида миллий терма жамоалар иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш йўналишларида фикр алмашилди.

Шунингдек, Айваз Оморканов эртага старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад тилади.

Text to speech