Қирғиз Республикаси МОҚ Президенти Айваз Оморканов “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди
Қирғиз Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, Халқаро муз устида хоккей федерацияси вице-президенти Айваз Оморканов пойтахтимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмон ташриф доирасида спорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида барпо этилган “Олимпия шаҳарчаси”ни кўздан кечирди.
Айваз Оморкановни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов кутиб олди. Ташриф доирасида меҳмон мажмуада ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” беллашувларини кузатиш баробарида шаҳарчадаги ҳар бир объект ва уларда яратилган замонавий шарт-шароитлар, спортчиларнинг машғулот ўтказиши ва йирик халқаро мусобақаларни қабул қилиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси расмийлари иштирокида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.