5 Май 2026
41
Асака ва Бўстон туманларидаги спорт тўгаракларининг фаолияти ўрганилди
Расмийлар ўрганиш ишлари давомида Асака ва Бўстон туманларига ташриф буюриб, ушбу ҳудудлардаги мактабларда ёшлар учун яратилган шароитларни ўрганишди.
Дастлабки манзил Асака туманидаги 6-умумтаълим мактаби бўлди. Мутасаддилар ушбу муассасада йўлга қўйилган спорт тўгараклари, ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, Бўстон туманидаги спорт мактабига ҳам ташриф буюрилди. Ўрганиш ишлари давомида муассасада қандай спорт секциялари йўлга қўйилгани, ёшларнинг эришаётган ютуқлари таҳлил қилиниб, мутахассисларга керакли тавсиялар берилди.
Шунинг билан ишчи гуруҳнинг Андижон вилоятига ташрифи якунига етди.