Ишчи гуруҳ ҳудудлардаги ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Андижон вилоятига етиб келди
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти Республикамиз бўйлаб ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Бугун расмийлар Андижон вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги спорт инфратузилмасининг бугунги ҳолатини ўрганишни бошлади.
Ишчи гуруҳни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қарши олди.
Дастлабки манзил вилоят спортининг асосий бўғини бўлган Андижон Олимпия ва Паралимпия маркази бўлди. Мутасаддилар ушбу муассасада адаптив спорт турлари бўйича “Беш ташаббус Паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларининг вилоят спорт босқичи ва марказ фаолияти билан танишди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ “Бобур Арена”га ҳам ташриф буюрди. Ўрганиш давомида мажмуада бўлаётган “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси”нинг вилоят енгил атлетика босқичи ва стадионга тўшалган замонавий югуриш қопламасини кўздан кечирди.