FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
4 Май 2026 153

Кун дайжести: Бокс бўйича Осиё чемпионати, энг кучли қиличбозлар баҳси, конкур турнири якуни

🥊 Тошкентда бокс бўйича U15 ва U17 Осиё чемпионати ўтказилмоқда

Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги қитъа биринчилиги қизғин давом этмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувларига старт берилди. Баҳсларда жами 56 нафар спортчимиз медаллар учун жанг олиб боради. Турнир 15 майга қадар давом этади.

🤺 Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди

Тошкентда қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди. 8 майга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган энг кучли қиличбозлар беллашишмоқда. Мамлакат биринчилиги Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан жорий этилган янги қоидалар асосида ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, баҳслардаги шаффоф ва адолатли ҳакамликни таъминлаш мақсадида мусобақага хорижлик реферилар ҳам жалб этилган.

🏇 Конкур бўйича халқаро турнир якунланди

Конкур бўйича Тошкент мезбонлик қилган Жаҳон кубогининг минтақавий саралаш босқичи якунланди. Мусобақанинг охирги дастурларида ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

🥈 Кумуш медаль:
115 см: Лочин Тоҳиржонов (“Golden Star”)

🥉 Бронза медаль:
130 см: Мирёқуб Исмоилов (“Just Perfect”)
115 см: Фарруҳ Усмонов («Bucephal»)
6 тўсиқли сакраш: Ашрафхон Негматов («Casamira»)

Text to speech