30 Апрел 2026
1955
Тошкентда от йўрттириш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди
Тошкентда от спортининг турли йўналишлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Бугун от йўрттириш бўйича CDI3* ва CDI1* таснифидаги халқаро турнирлар якунланди.
CDI3* таснифидаги мусобақанинг катта соврини ҳамюртимиз Алина Шевцовага насиб этди. Спортчимиз «Zamperoni» лақабли отида Гран-при совринига эга чиқди.
Аҳамиятлиси, Шевцова CDI1* йўналишида ҳам энг юқори балл жамғаришга эришди. Ушбу дастурда унга “Nosito De Muze” тулпори ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, Феруза Абдуллаева «Lider» оти билан бронза медалига сазовор бўлди.