21 Феврал 2026
425
2026 йилдаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриб чиқилди
Бугун Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти иштирокида 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда олдинда турган комплекс мусобақалар, шунингдек, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ва “Президент Олимпиадаси” мусобақаларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди. Учрашувда миллий терма жамоаларнинг тайёргарлик жараёнлари, халқаро мусобақалар тақвими, спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, ҳудудларда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” баҳсларини юқори савияда ташкил этиш, саралаш босқичларини тизимли йўлга қўйиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.