Тошкент вилоятида оммавий спорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди
Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими, Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти иштирокида вилоятда оммавий спортни янада ривожлантириш ва аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашув давомида мактаб ва олий таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил этиш, уларнинг спортга қизиқишини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаб олиш ҳамда юқори натижаларга йўналтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда “Беш ташаббус Олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”, “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси” ва бошқа оммавий спорт мусобақаларини ташкилий этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳудудларда спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, мусобақалар географиясини кенгайтириш ва оммавий спорт тадбирларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.