«Микрокредитбанк» билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида «Микрокредитбанк» раҳбарияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Олимпия ҳаракатига ҳомийлик маблағларини жалб этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокараларда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда банк бошқарув кенгаши раисининг ўринбосари Икром Жуманиёзов иштирок этди.
Расмийлар мазкур йўналишдаги ишлар давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга мувофиқ олиб борилаётганини таъкидлашди. Унда спорт соҳасида бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий маркетинг механизмларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган эди.
Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни давом эттириш ва кейинги амалий қадамлар механизмини ишлаб чиқиш бўйича оғзаки келишувга эришди.