FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
13 Март 2026 1575

Тошкент шаҳрида оммавий спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти иштирокида пойтахтимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда туман ҳокимлари, пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”, “Янги Ўзбекистон талабалар Олимпиадаси”, “Беш ташаббус Олимпиадаси” каби оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга доир масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Расмийлар бу каби спорт тадбирлари иқтидорли ёшларни селекция қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш каби йўналишларда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Йиғилиш якунида мавзу юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech