25 Феврал 2026
333
Спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Шу мавзуда мутасадди идоралар раҳбар ва вакиллари иштирокида навбатдаги ишчи йиғилиш ўтказилди. Мулоқот давомида янги механизмлар орқали замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташаббускор тадбиркорларнинг спорт соҳасидаги мувофиқлаштирувчи органлар фаолиятида иштирокини таъминлаш ҳамда мазкур жараённи қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, спортга ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва шаффоф йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкилотлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.