28 Январ 2026 332

Антидопинг бўйича ўтган форумлар якуни муҳокама қилинди

Тошкентда ўтказилган нуфузли халқаро спорт тадбирлари ўз якунига етди. Шу муносабат билан бугун антидопинг йўналишида ташкил этилган форумлар якунлари ҳамда улар доирасида билдирилган таклиф ва хулосалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов бошчилигида ўтган тадбирда Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Миллий антидопинг агентлиги ҳамда спорт федерациялари раҳбарияти иштирок этди.

Йиғилишда антидопинг тизимини такомиллаштириш, халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш ва ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, спортчиларнинг соҳа бўйича саводхонлигини ошириш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди.

Text to speech